• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Чироқчи тумани "Қумдарё" маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи айрим фуқаролар томонидан Хўжаобод маҳалласи Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 “Қарши -Самарқанд” автомобил йўлини тўсиб автомашиналар харакатланишига тўсқинлик қилиш ҳолати юз берди.

2021 йил 23 апрель куни Чироқчи тумани Қумдарё маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётганлиги, фарзандларини Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун “Қарши-Самарқанд” автомобил йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканлигини билдириб, йўлни тўсиб машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатишган.

2021 йил 21 апрель куни “Исузу” русумли юк машинаси А-378 Самарқанд-Ғузор йўлидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган вояга етмаган, Чироқчи тумани “Хўжаобод” маҳалласида яшовчи, Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Д.Э ўриб юборганлиги, натижада, вояга етмаган Д.Э. оғир тан жароҳати олиб Чироқчи тумани Кўкдала шифохонасида вафот этганлиги сабабли туман мутасадди рахбарлари томонидан Қумдарё маҳалласи худудида қурилаётган мактабнинг қурилишини тезлаштириш ва ишга тушириш мақсадида Хўжаобод маҳалласи Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи “Қарши-Самарқанд” автомобил йўлини тўсиб автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Натижада А-378 автомобил йўлида қисқа муддатга автомашиналарнинг харакатланиши тўхтаб қолган. 

Ўхшаш янгиликлар