• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.8°C
Detail image

Бугун, 23 июндан 24 июнга ўтар кечаси ер юзи аҳолиси “сайёралар паради”ни томоша қилишлари мумкин. 

Бу ерликлар учун 18 йил ичида сайёралар парадини кузатиш имкониятидир, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

Таъкидланишича, бир вақтнинг ўзида бешта сайёра - Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурн уфқда саф тортади. Кейинги бундай парад фақат 2040 йилда кутилади.

Маълумот ўрнида, сайёралар паради бу ноёб астрономик ҳодисалардан бири бўлиб, бунда 2 ва ундан ортиқ сайёралар бир тўғри чизиқда ёки бир-бирига яқин бурчак масофада жойлашади. Сайёралар паради икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ кичик сайёралар паради деб аталади ва унда 5 тагача сайёралар қатнашади. Кичик сайёралар паради бир йилда бир марта содир бўлиши мумкин. 

Ўхшаш янгиликлар