• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +21.8°C
Detail image

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 14-19° илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар