• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: -1.4°C
Detail image

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган  видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.

Ўхшаш янгиликлар