• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +28.1°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасалари битирувчиларидан бирор ташкилот ёки корхонадан уч томонлама шартнома тасдиқлатиб келиши талаб этилаётгани билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов томонидан мазкур ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига сўров юборилган ва ушбу сўровга вазирлик ўз жавобини шу тариқа билдирган:

“Олий таълим муассасаларига битирувчи курс талабаларидан диплом олиш учун иш берувчи корхонлардан шартнома олиб келиши юзасидан топшириқ берилмаган. Бироқ айрим олий таълим муассасаларида талабалардан иш берувчи корхоналардан шартнома талаб қилинаётган ҳолатлар бўлса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Ишонч” телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган.

Мазкур масала юзасидан турли эътирозлар юзага келмаслиги учун олий таълим муассасалари раҳбарияти ва масъул шахслар қатъий огоҳлантирилган”.

 

Ўхшаш янгиликлар