• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Адлия вазирлиги томонидан халқ артистининг муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.

Интеллектуал мулк департаментининг маълум қилишича, мурожаатни кўриб чиқиш давомида Бобомурод Хамдамовга тегишли бўлган қўшиқлар фуқаролар О. Қуватов, У. Қуватов ва Ш. Бекмуродов томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан ижро этилганлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида, Қонуннинг 19-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган.

Ҳолат юзасидан фуқаролар О. Қуватов, У. Қуватов ва Ш. Бекмуродовларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун тегишли тартибда судга юборилди.

Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун тегишли тартибда жарима жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар