• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +31.3°C
Detail image

Яқинда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихий жанрдаги бадиий фильмни суратга олиш бўйича меморандум имзоланган эди.

Бугун фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ва  сценарий муаллифи Ҳасан Тошхўжаевлар суратга олиниши кутилаётган янги фильм учун манбалар йиғиш, Баҳодир Ялангтўш ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрида бўлишди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Киноижодкорлар ишни дастлаб Баҳодир Ялангтўш ва унинг пири Маҳдуми Аъзамнинг қабрини зиёрат қилишдан бошладилар. Сўнгра  Самарқанд давлат университетида вилоят тарихчи олимлари, санъат ва маданият намояндалари, ёзувчилар, журналистлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Ўхшаш янгиликлар