• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

2022 йилнинг 31 май кунидан 2 июнига қадар Сингапурда мусулмон туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган “Halal In Travel – Global Summit 2022" бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.

Мазкур тадбир бутун дунёдан сайёҳлик соҳасида чуқур билимга эга 70 дан зиёд мутахассисларни ўзида тўплайди.

Ўзбекистондан ушбу саммитда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этади (онлайн форматда). Шунингдек, тадбирда Индонезия вице-президенти, Мальдив Ороллари туризм вазири ва Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири қатнашади.

Саммит якунида "Halal In Travel" мукофоти тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу мукофотлар турли тоифларни қамраб олувчи мусулмонлар ҳаёт тарзидаги саёҳатлар сегментига сезиларли ҳисса қўшган йўналишлар, ташкилотлар, компаниялар ва шахслар кесимида тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар