• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

2022 йилнинг 11 январь куни соат 05:30ларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани "Кўксой" МФЙ ҳудудидаги йўлда Nexia ва "KamAZ" иштирокида ЙТҲ содир бўлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Маълум қилинишича, Nexia ҳайдовчиси Қарши шаҳар томондан Нишон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтда шу йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб чиққан "Камаз"нинг орта тиркамасига урилган. 

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва йўловчи оғир тан жароҳати олиши оқибатида вафот этган. Яна бир йўловчи эса олган жароҳати сабабли шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар