• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

АҚШ ҳарбий шифокорлари коронавирусга қарши янги вакцинанинг клиник синовларининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганини эълон қилишди. Бу ҳақда BBC хабар берди

Қайд этилишича, Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказида ишлаб чиқарилган препарат "омикрон" штамми ва коронавируснинг бошқа турларидан ҳам ҳимоя қила олиши айтилмоқда. "Омикрон"нинг пайдо бўлиши вакцина ишлаб чиқарувчиларни қийин аҳволга солиб қўйган. 

Американинг Уолтер Рид Миллий маркази (WRAIR) эса ушбу муаммонинг ечимини топган. SpFN ферритин вакцинаси аллақачон ҳайвонлар (аввал сичқонлар, кейин макакалар) билан лаборатория тажрибаларида самарали натижа кўрсатди. Ҳаттоки, инсонларда ҳам синовдан ўтказилган. 

Ўхшаш янгиликлар