
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, эмлаш 3 та босқичда амалга оширилади.
Шу вақтгача Ҳиндистондан (яна 2 миллион доза май-июнь ойларида келтирилади) 660 минг доза вакцина олиб келинди. Бундан ташқари, Хитойдан 1 миллион доза сотиб олинди. Хитой ва Россиядан яна вакциналар сотиб олиш бўйича шартномалар тузиляпти.
Эмлаш дастлаб қариялар, cоғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади.
"Апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш зарур", - таъкидлаган давлат раҳбари.