• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

iPhone 15 эгалари телефон қўнғироқлари, видео чатлар ёки ўйинлар пайтида қурилма қизиб кетишидан шикоят қилишморқда. Агар смартфон ҳам заряд олаётган бўлса, муаммо янада ёмонлашади. Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, телефонлар шунчалик қизиб кетганки, уларни корпуссиз ушлаб бўлмайди. Бундан ташқари, шунга ўхшаш хабарлар янги смартфоннинг барча моделлари ва версиялари фойдаланувчиларидан келди - асосий iPhone 15 дан iPhone 15 Pro Maxгача.

Apple муаммо борлигини тан олди ва қизиб кетиш сабабларини ошкор қилди, деб ёзади The Wall Street Journal компания вакилига таяниб.

Apple вакилининг сўзларига кўра, компания янги iPhone 15 кутилганидан кўпроқ қизиб кетишининг бир қанча сабабларини аниқлаган.

iPhone 15 нинг ҳаддан ташқари қизиб кетишининг мумкин бўлган сабаблари:

Одатий созлама - фойдаланишнинг биринчи кунларида iPhone кўпинча одатдагидан қизийди;

iOS’даги хатолик – компания мобил операцион тизимнинг кейинги янгиланишида тузатиладиган хатоликни аниқлади;

Учинчи томон иловалари iPhone 15 тизимини ортиқча юклайдиган ўрнатилган иловалардир.

Appleнинг қўллаб-қувватлаш саҳифасида айтилишича, агар смартфон ҳаддан ташқари қизиб кетса, ички компонентлар учун ҳимоя фаоллашади, бу эса ҳароратни тартибга солиш имконини беради. Мисол учун, iPhone зарядлашни тўхтатади (агар гаджет унга уланган бўлса), шунингдек, дисплейни хиралаштиради, чироғни вақтинча ўчиради ва ишлашни пасайтиради.

Ўхшаш янгиликлар