• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Англия Премьер-лигасининг 9-турида “Челси” ўз майдонида “Норвич”ни қабул қилди. 

Лондонда кечган баҳсда мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколари сонини 22тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. Дарвоқе, “Норвич”га қарши баҳсда “Челси” сафида Мейсон Маунт хет-трик қайд этди.

Амалдаги чемпион “Манчестер Сити” эса меҳмонда “Брайтон”га қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалабадан кейин “шаҳарликлар” турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 9-тур

“Челси”-“Норвич”-7:0
Голлар: 1:0 – 8 Маунт, 2:0 – 18 Ҳадсон-Одои, 3:0 – 42 Жеймс, 4:0 – 57 Чилуэлл, 5:0 – 62, Ааронс автогол, 6:0 – 85, пенальти Маунт, 7:0 – 90+2 Маунт.

“Брайтон” – “Манчестер Сити” – 1:4
Голлар: Макаллистер (80, пенальти) — Гундўған (13), Фоден (28, 31), Маҳрез (90+5).

 

Ўхшаш янгиликлар