• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

19 март куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида иккита автомашина ўзаро тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Ҳодиса соат 22:59 ларда Шаҳрихон туманидаги Андижон-Тошкент йўналишида юз берган. 2004 йилда туғилган Р.А. Lacetti автомобили билан мазкур йўналишда ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Nexia билан тўқнашган.  

Тўқнашув сабабли ёнғин келиб чиқиб, Lacetti автомобили тўлиқ ёнган. ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 23:11 да етиб бориб, 23:14 да ёнғин ўчирилган. Ҳозирда унинг зарари аниқланмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар