![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/darakchi/darakchi65df5b17810b7.jpg)
Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Асака туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан бюджет маблағи талон-торож этилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Андижон Прокуратурасининг маълум қилинишича, ҳозирда хабарда кўрсатилган ҳолатлар туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
"Ўрганиш натижаси бўйича қонуний тўхтамга келиниши таъминланади", дейилади вилоят прокуратураси берган баёнотда.