• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4°C
Detail image

АҚШда сайловчиларнинг 86 фоиздан ортиғи 81 ёшли президент Жо Байденни қайта сайланиш учун "жуда қари" деб ҳисоблайди.

9-10 февраль кунлари ABC News/Ipsos томонидан ўтказилган сўнгги сўровнома натижалари шундан далолат беради.

Шу билан бирга, респондентларнинг 59 фоизи Байден ва АҚШнинг собиқ президенти Трампнинг ёшини танқид қилади.

Респондентларнинг 27 фоизи фақат Байден янги президентлик муддати учун жуда қари, деган фикрда.

Мустақил сайловчилар орасида бу кўрсаткич Байден учун 91 фоиз, Трамп учун эса 71 фоиз.

Худди шу сўров натижаларига кўра, америкалик сайловчиларнинг аксарияти Трамп мамлакат чегараларини Байденга қараганда яхшироқ ҳимоя қилади, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт, жиноятчилик ва инфляция каби масалаларда Байдендан кўра кўпроқ америкаликлар Трампга кўпроқ ишонмоқда.

Ўхшаш янгиликлар