• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Аввалроқ ОАВ Россиянинг барча радиостанциялари Алла Пугачёва ҳамда Валерий ва Константин Меладзеларнинг қўшиқларини эфирдан олиб ташлагани ҳақида хабар берган эди. Россия медиа гуруҳи вакилларига кўра, "Россия радиоси" радиостанцияси эфирида Алла Пугачёва қўшиқларининг йўқлиги "хонанданинг томошабинлар талабига жавоб берадиган янги қўшиқлари йўқлиги" билан боғлиқ. 

"Россия медиа гуруҳи" вакиллари хонанда Алла Пугачёванинг қўшиқларнинг эфирда йўқлигини янги композицияларнинг йўқлиги билан изоҳлашган.

“Агар Алла Пугачёванинг қўшиқлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг қўшиқлари Россия радиоси эфирида анчадан бери йўқ эди ва бу хонанданинг томошабинлар талабига жавоб берадиган янги қўшиқларининг йўқлиги билан боғлиқ. Ижрочиларнинг бошқа радиостанциялар эфиридан ғойиб бўлишига келсак, бу уларнинг шахсий бизнеси ва эфир сиёсати",-дейди улар.

Рус нашрларининг ёзишича, шу жумладан, Валерий ва Константин Меладзеларнинг қўшиқлари ҳам эфирдан олиб ташлаган.

Ўхшаш янгиликлар