• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +31.3°C
Detail image

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлиги Ахборот хизмати. 

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов театр санъати олдидаги муҳим вазифалар, долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапирди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинди.

Йиғилиш сўнггида куни кеча таваллуд кунини нишонлаган устоз санъаткорларимиз Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаровлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг аввалги директори, Ўзбекистон халқ артисти Азизов Мирза Мамаджонович 2021 йил 16 апрель куни 58 ёшида коронавирусдан вафот этган эди.

Ўхшаш янгиликлар