• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +31.3°C
Detail image

Ўзбекистон Кинематография агентлиги "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК томонидан Ўзбекистон халқ шоири “Александр Файнберг. Қалби ўзбек рус шоири” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири.

Режиссёр Александр Гамиров, сценарий муаллифи Гўзал Пиржонова, оператор Умид Маликов, иккинчи администратор Гулнора Абдураҳимова, картина директори Анастасия Хаванская, режиссёр ассистентлари Жаҳонгир Раупов, Ержанбай Курбаниязов.

“Александр Файнберг. Қалби ўзбек рус шоири” ҳужжатли фильмида ўзбек миллий адабиёти ва санъатининг таниқли вакилларидан интервьюлар, шоир ижодига мансуб шеърий парчалар ва хронолик маълумотлардан фойдаланилади.

 

Ўхшаш янгиликлар