• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Абдумавлон Қосимов ўз аризасига биноан муддатидан олдин истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар берди

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутат Абдумавлон Қосимовнинг муддатидан олдин истеъфога чиқишини маъқуллаган, кенгашнинг 27 январь куни бўлиб ўтган 77-сессиясида қарор қабул қилинган. Депутатнинг ўзи истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Депутат кенгаш котибияти мудири лавозимида ҳамда ижтимоий тармоқлар ва кенгаш сайтини назорат қилиб борган.

Маълумот учун, Абдумавлон Қосимов 2020 йил январь ойида “Адолат” партиясидан 45-Қоратош округи депутати этиб сайланган, депутатлик ваколати 2025 йилнинг январигача амал қилиши керак эди. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 16 январь куни 2018 йил апрелидан буён пойтахт ҳокимиятини бошқариб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев истеъфога чиқишини маълум қилди. “Мен уни ўз лавозимидан олиб ташладим. Бўш гап, ёлғон ҳисобот, пастга тушмагани учун, бу уятсизнинг оёғи ердан узилгани учун уни ишдан бўшатдим”, — деган эди давлат раҳбари. Шунингдек, сал аввал Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорлик мурожаати йўллади, бир муддатдан сўнг хабар ўчирилиб, у рад этилди. Абдумавлон Қосимов мазкур миннатдорлик пост жойлангани билан боғлиқ вазиятда танилган. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳар кенгаши депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. 

Ўхшаш янгиликлар