• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.3°C
Detail image

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташрфи буюрган “Янги Америка хавфсизлиги маркази” (CNAS) бош ижрочи директори Ричард Фонтейн ва CNASнинг Ҳиндистон-Тинч океани дастури раҳбари Лиза Кёртисни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Вазир Америка томонини мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Ўхшаш янгиликлар