• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image

Бу ҳақда Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой “А Ҳабер”нинг жонли эфиридаги иштирокида айтиб ўтди. 

— 2019 йил яхши ўтди. Тахминан 51,7 миллион сайёҳни қабул қилдик. Пандемия сабабли сайёҳларимиз сони 16 миллионга қисқарди. Туристлар сони дунёда бўйича ўртача 80 фоизга қисқарган бўлса, биз 68 фоиз қисқаришга дуч келдик. 2020 йилда 29 миллион сайёҳ келиб, 24 миллиард даромад келтирди. 2022 йил учун туризмдан 35 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганмиз, - деди вазир. 

“2021 ЙИЛДА КИНО САНОАТИГА 95 МИЛЛИОН ЛИРАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРДИК”

— Пандемия даврида кино саноати ёрдамга муҳтож эди. 2021 йилда биз 95 миллион лиралик ёрдам кўрсатдик. Янги кино лойиҳалари ва суратга олиш ишларига, тахминан, 49-50 миллион лира ҳисса қўшдик. Кинотеатр залларига 16 миллион лира атрофида нақд ёрдам бердик. Кино билан боғлиқ маданий тадбирларга, тахминан, 29 миллион лиралик ҳисса қўшдик. Уларнинг барчасини тўплаганингизда, биз 2021 йилда 95 миллион лиралик ёрдам кўрсатдик. Биз 2022 йилда қўллаб-қувватлашимизни давом эттирамиз, дейди кино соҳаси юзасидан Эрсой. 

"МИСРДА ПИРАМИДАЛАР ҚАНДАЙ ЭЪЗОЗЛАНСА, ТУРКИЯДАГИ “ТОШТЕПА”ЛАР ҲАМ ШУ ДАРАЖАГА КЕЛАДИ"

 — Биз 2018 йилда қарор қабул қилдик. Қазилмалар билан боғлиқ энг катта муаммолардан бири, уларнинг “қисқа умр кўриши” эди. Биз 12 ойлик бахтсиз ҳодисалар дастурини бошладик. Шу нуқтаи назардан, 38 миллионни ташкил этган қазиш харажатлари 105, 106,5 миллиондан ошди. Улардан ташқари, 2021 йилда жами 650 га яқин қазиш ишларини олиб бордик. Туркия ҳозирда энг жадал қазилма ишлари олиб борадиган давлатлардан бири ҳисобланади. Бу бизни янги кашфиётлар ҳақида бош қотиришимизга ундади. Сиз Гўбекли Тепани биласизми? Лойиҳанинг юқори номи Тоштепалар эди. Бу жуда катта лойиҳага айланди. Унинг остида Гўбекли Тепа каби яна 11 та нуқта аниқланди. Миср учун пирамидалар қандай бўлса, Тоштепа Туркия учун ҳам ҳудди шундай даражага етади. Дастлабки 5 йилда 5 миллион сайёҳни жалб қилишни мақсад қилганмиз. Кейин у кўпайишда давом этади, деб умид қиляпмиз, - дейилади вазир режаларида. 

Маълум қилинишича, чет элга ноқонуний олиб кетилган 8 мингдан ортиқ экспонатларнинг Туркияга олиб келиниши таъминланган. Бу рақам ҳали янада тезроқ ортади.

“ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ”НИНГ “МАРКА”ГА АЙЛАНИШИМИЗДАГИ РОЛИ БЕҚИЁС"

— Агар сиз машҳур  “марка”га айланишингизни истасангиз ўзгаришлардан қўрқмаслигингиз керак. Сиз сайёҳ хоҳлаган ва афзал кўрган маҳсулотга айлансангиз, туроператор ким бўлиши сизни қизиқтирмайди. Туризмни ривожлантириш агентлиги брендингда муҳим рол ўйнайди. Туркиянинг туризм салоҳияти жуда юқори. Тарихда илк марта у аниқ мақсадга мувофиқ дастурлаштирилади ва стратегиялар аниқланади. Президентимиз туризмни стратегик соҳа деб эълон қилган эди. Мақсадга эришиш учун қўлимиздан нима келса, босқичма-босқич амалга ошириб келяпмиз. Қоидалар катта омилдек туюлади, лекин ундай эмас. Биз ҳам аҳоли жон бошига даромадимизни оширмоқчимиз, лекин таниқли “марка” бўлиб, муносиб ўринга эришишга ҳаракат қиляпмиз.

“СОҒ”ЛИК ТУРИЗМИНИНГ 10% ЛИК УЛУШИНИ ОЛИШ МАҚСАДИМИЗ”  

— Бизда кўплаб мақсадли маҳсулотлар мавжуд. Соғломлаштириш туризмида қолиш муддати узоқ. Табиийки, сарф-харажатлар миқдори ҳам катта бўлиб, улар ўзлари билан бирга шерик олиб келишади. Буларни кўриб чиқсак, соғломлаштириш туризми ҳаётий аҳамиятга эга. Биз соғломлаштириш туризмидан 10% улуш олишни мақсад қилганмиз. Касалликлар сони кўп эди, лекин биз ҳеч кимни йўлакда қолдирмадик, барчани даволашни ўз зиммамизга олдик. Туркия инқирозсиз ўтган ягона давлатлардан бири. Бу ҳам биз учун ижобий тажриба бўлди. Туркиянинг ҳам сармоявий “иштаҳаси”, ҳам салоҳияти бор, дейди “Маданият ва Туризм” Вазири Меҳмет Нури Эрсўй.

Ўхшаш янгиликлар