• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

2021 йилдан бошлаб Телеграм пулли янги функцияларни ишга туширади. Пуллик тизим фақат янги функсиялар учун амал қилади, аввал мавжуд бўлган барча хизматлар бепул бўлиб қолади, шахсий ва гуруҳ суҳбатларида реклама бўлмайди, дея Дуровнинг фикрларини келтирди РИА Новости.

Телеграм платформадаги каналларда ўзининг рекламаларини жорий қилмоқчи, бу серверлар ва трафик харажатларини қоплашга имкон беради, дейди платформа асосчиси.

Aгар ушбу платформа орқали оммабоп каналлар монетизация қилинса, уларнинг эгалари уланиш даражасига қараб бепул трафикка эга бўлишади, дея қўшимча қилди у.

Дуров Телеграмнинг келажаги ҳақида ҳам гапириб берди. Шундай қилиб:

▪️ 2021 йилдан бошлаб мессенжернинг "оддий монетизацияси" бошланади - кўпчилик катта ўзгаришларни сезмаслиги мумкин

▪️ Ҳозир мавжуд бўлган барча Телеграм хизматлари бепул бўлиб қолади

▪️ Ишбилармон гуруҳлар ва эҳтиёжлари юқори бўлган фойдаланувчилар учун қўшимча функциялар жорий этилади

▪️ Шахсий ва гуруҳ суҳбатларида ҳеч қандай реклама бўлмайди: бу алоқага зарар етказиши мумкин

▪️ Шу билан бирга, ўз абонентларига реклама кўрсатишдан даромад оладиган каналлар учун Телеграм тўловларни жорий этади

Дуров Телеграмда жорий қилинган реклама тўғрисида тушунтиришлар берди:

(1) чатларда реклама бўлмайди, улар фақат катта каналларда пайдо бўлиши мумкин

(2) Телеграм реклама мақсадлари учун фойдаланувчи маълумотларини йиғмайди, катта каналлардаги рекламалар канал мавзуларига асосланиб контекстли бўлади

(3) канал эгалари пул тўлаш эвазига рекламаларни тақиқлашлари мумкин

(5) реклама воситалари учун қўшимча равишда Телеграм хайрия ва обуна бўлиш имкониятини ривожлантирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар