• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Veolia Energy Tashkent пойтахтда режалаштирилган баҳорги иссиқ сув узилишларининг янгиланган жадвалини эълон қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

1-майдан 31-майгача Тошкентнинг олтита туманида узилишлар кутилмоқда. Ушбу даврда маҳаллий қозонхоналар ўчирилади. 

"Биз таъмирлаш ва профилактика ишларини олиб борамиз, шу жумладан клапанларни алмаштириш, тармоқ насосларини тўлиқ текшириш ва алмаштириш, электр таъминоти тизимларини текшириш, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли ускуналарини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек иссиқлик алмаштиргичларда профилактика ишлари амалга оширилади",-дея маълум қилмоқда Veolia Energy Tashkent.

Ўчириш манзиллари ва саналари

Мирзо Улуғбек тумани:

  • 2/1 "Фаробий-1" қозонхонаси – 31-38, 44 ва 45-уйлар, Югнакий массивидаги ОПМ-112 (1-3 май);

  • 3/1 “Фаробий-3" қозонхонаси- 14-18, 46-52-сонли уйлар, 382-сонли мактабгача таълим муассасаси, 256 ва 120-сонли мактаблар, 20-сонли мусиқа мактаби (6-10 май);

  • 14/2 "Азамат-3" қозонхонаси – ТТЗ-4 массивидаги 1-15,24-уйлар (13-17 май);

  • "Қори-Ниёзий 1,2" қозонхонаси- Қори-Ниёзий кўчасидаги 1 ва 2-уйлар(13-17 май);

  • 3-қозонхона "Геофизика" - Элбусинов кўчасидаги "Ҳумоюн " массивидаги 39-44-уйлар, Дўстлик кўчасидаги 1 ва 3-уйлар(20-24 май);

  • “Югнакий-1” 1-қозонхона- 6, 19-26, 26а, 26б уйлар Югнаки массивида (27-31 май).

Шайхонтоҳур тумани:

  • “Термиз-1” қозонхонаси – Самарқанд Дарвоза массивидаги Термиз кўчасидаги 1-уй (6-8 май);

  • “Термиз-2” қозонхонаси – Самарқанд Дарвоза массивидаги Термиз кўчасидаги 2-уй (13-15 май);

  • "Ёзувчилар уйи" қозонхонаси-Қозиробод кўчасидаги 2-чи муюлиш 1-7-уйлар (16-17 май).

Миробод тумани:

  • "26 нафар Боку комиссарлари" қозонхонаси - Мирзо Жаҳонгир кўчасидаги 6, 8, 8а, 11, 11/1-уйлар, Камалин кўчасидаги 36-уй (6-10 май);

  • “57-мактаб” қозонхонаси" - Эркин кўчасидаги 9/5, 9/6-уйлар, 57-мактаб (22-24 май);

Олмазор тумани:

  • "Сағбон 30" қозонхонаси-Сағбон кўчасидаги 30-уй (1-2 май).

Яшнобод тумани:

  • “Янгиобод” қозонхонаси- Оҳангарон шоссесидаги 1-8-уйлар, Авиасозлар – 4-даги 68/1,70-уйлар, Донишманд кўчасидаги 33 ва 33/1-уйлар, Мурувват кўчасидаги 1/1 ва ½ - уйлар, ҳарбий шаҳарчадаги 28-уй, 227 ва 230-мактаблар, 28-оилавий поликлиника (6-10 май);

  • "22-Авиашаҳарча" қозонхонаси - "Учувчилар шаҳарчаши" массиви (20-24 май);

  • “Фарғона йўли 95а” қозонхонаси- Фарғона йўли кўчасидаги 95а-уй, 1-13-уй, 32 ва 6-уйлар, 231-мактаб, Ашрафий кўчасидаги 79-болалар боғчаси (27-31 май).

Бектемир тумани:

  • "Водник" қозонхонаси - "Сувсоз" массиви (13-17 май);

  • "Виза" қозонхонаси- Олтин топган кўчасидаги 3, 5, 8а, 8б, 8В, 15,17,19,19 а,19б, 21, 23, 25, 27, 31а, 31б-сонли уйлар уйлар, Тошкандий кўчасидаги №34, 38, 40, 42, 44, 46, 48, 50, 52, 54, 56-60 уйлар, 570-болалар боғчаси (20-24 май).

Ўхшаш янгиликлар