• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет дам олиш кунларида кутилаётган совуқлардан чўчиб қолган ўзбекистонликларни тинчлантирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, шанба куни кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даражадан ошмайди,бу иқлимий меъёридан 8-10 даража паст. Якшанба куни кечаси ҳарорат 2-5 даражага, шимолда 0-3 даражагача тушади, кундузи эса 10-13 даража атрофида бўлади.

"Душанба кунидан Ўзбекистон бўйлаб қуруқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳафта бошида 2-5 даража атрофида паст ҳарорат сақланиб қолади, кундузилари ҳарорат кўтарила бошлайди ва ҳафта ўрталарига бориб 17-20 даражага етади", - дея қайд этишмоқда синоптиклар.

Бугун маълум бўлишича, Тошкент шаҳар хокимининг қарорига асосан ижтимоий объектларни иситиш 12 октябрдан, 14 октябрдан эса кўп қаватли ўйларни иситиш бошланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар