• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.7°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет бу йил ёзнинг биринчи ойи қандай бўлиши ҳақида маълум қилган. Июнь ойида ўзбекистонликларни 36-42 даража иссиқ об-ҳаво кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг июн ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг энг бошида ҳаво ҳарорати 34-37о атрофида бўлади. Иккинчи беш кунликда иссиқ 37-40о гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-43о гача кўтарилади ва бундай ҳарорат иккинчи ўн кунликнинг бошигача сақланиб туради.

Биринчи ўн кунлик давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда айрим кунларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Июнь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида иссиқ қисқа муддатга бироз кучсизланиш даврлари билан ҳарорат асосан 36-39о, республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 42о атрофида бўлади.

Умуман олганда, июн ойи меъёрдан 2-3о га илиқроқ бўлади. Айрим кунларда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, умуман олганда, июн ойидаги ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Июл ва август ойлари учун об-ҳаво башоратлари фақат эҳтимоллик шаклида тузилиши мумкин - бу узоқ муддатли прогнозларга энг тўғри ва аниқ ёндашувдир.

Июль ва август ойларида 60-70% эҳтимоллик билан ҳарорат фони меъёрдан бироз юқори ва унинг атрофида бўлиши кутилмоқда. Ёз аномал иссиқ бўлмайди, бироқ ҳароратни 40-42о гача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 43-45о гача кўтарилиб, жуда иссиқ об-ҳавонинг айрим даврлари ҳам истисно қилинмайди. Бу Ўрта Осиё иқлимимизнинг хусусиятларидан бири саналади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар