• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ленинград вилояти Приозёрск туманида Ўзбекистон фуқароси ўғрилиқ қилаётган пайтда ушланганида Россия полициячиларига болта билан ташланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари унга қарата ўқ узишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Россия ОАВ маълум қилмоқда.

Ушбу воқеа 11 октябрга ўтар кечаси юз берган. Маҳаллий аҳоли Лосево посёлкасидаги уйлардан бирида ўғрилик қилинаётгани ҳақида полицияга хабар беришган. Етиб келган полициячилар уйнинг биринчи қаватидан ўғирланган буюмларни пастга улоқтираётган эркакни кўриб қолишган.

Полициячиларни пайқаб қолган жиноятчи иккинчи қаватга чиқиб олиб,   эшикни қулфлаган. Сал вақт ўтгач, қўлига болта олиб, иккинчи қаватдан   сакраган. Пастда уни полициячилар кутиб туришган.

Эркак полиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва улардан бирини болта билан урмоқчи бўлган. Полициячи икки марта юқорига, сўнгра ўзини-ўзи ҳимоялаш учун гумонланувчига қарата ўқ узган. Натижада ўқ эркакнинг думба қисмига теккан ва у шифохонага олиб борилган.

Аниқланишича, бу жиноятга Ўзбекистоннинг 48 ёшли фуқароси қўл урган. Айни пайтда унинг Россия бўлиши қонунийлиги ва жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар