• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўтган йили ЯИМ ўсишининг асосий лрайвери хизмат кўрсатиш соҳаси бўлиб, унинг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 6.8 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилги бюджет маълумотларини эълон қилган. 2023 йил охирига бориб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 1,066 квадриллион сўмни ташкил этгани ҳақида маълум қилинган. Ўсиш суръати 6% ни ташкил этган (прогноз 5,3%).

Иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери хизмат кўрсатиш соҳаси бўлиб, унинг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоизни ташкил қилган. Саноат 6 фоизга, қурилиш 6,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоизга ўсган.

Шунингдек, ўтган йили аҳолининг умумий даромади 15 фоизга ошган, аҳоли жон бошига умумий даромад 20 миллион сўмни ташкил қилган, ўртача номинал иш ҳақи эса 4,6 миллион сўмни ташкил этган (ўсиш 11,2%). Шу билан бирга, чакана савдо айланмаси 326 триллион сўмни ташкил этган (ўсиш 9,1%).

Таъкидланишича, пул ўтказмалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга камайган. Шу билан бирга, геосиёсий вазият фонида 2022 йилда пул ўтказмаларининг ғайритабиий кескин ўсиши кузатилди, аммо 2021 йилга нисбатан у 1,4 баравар ошган.

Ўхшаш янгиликлар