• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш тизими аянчли аҳволга келиб қолган. Корхоналар чиқинди йиғиш учун ҳаққини олиб билмаяпти, юридик шахслар улар билан шартнома тузишдан бош тортишади, чиқиндилар қайта ишлашга келгунига бошқа жойларга олиб чиқилади. Агар ҳолат яхшиланмаса, бир неча ой ичида чиқинди кластерлари ишлашни тўхтатади ва мамлакатда чиқинди йиғиш тизими қулаши мумкин. Бу ҳақда Alter Ego лойиҳасига берган интервьюларида бир нечта чиқиндини қайта ишлаш кластерлари раҳбарлари айтиб беришган.

Бой ва камбағал чиқиндилар

Чиқиндилар камбағал ва бой бўлиши мумкин. Илмий нуқтаи назардан, бу чиқиндининг морфологик таркиби деб аталади. Вилоятларда қишлоқ жойларида турмуш даражаси шаҳарларга қараганда ёмон бўлганлиги туфайли морфологик таркиби паст бўлади.

Айни пайтда чиқиндини қайт ишловчиларга жуда камбағал чиқинди келиб тушади, чунки кўп сонли одамлар – уйсизлар, лўлилар, чиқинди йиғиш пунктларида ишлайдиган одамлар чиқиндиларни ноқонуний йиғиш билан шуғулланмоқдалар. Бу одамлар кейинчалик уларни топшириш ва пул олиш учун металл, пластмасса, шиша ва бошқа фойдали нарсаларни ажратиб олишади. Бу нафақат алоҳида маргиналлардан иборат таркиб, балки ноқонуний муносабатларнинг шаклланган тизимидир.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда чиқиндиларнинг фойдали ҳажми 40%ни ташкил этса, Ўзбекистонда бу кўрсатгич 4% дан ошмайди. Хуллас, кластерлар учун деярли ҳеч нарса қолмайди, яъни қайта ишлаш йўқ дегани.

Чиқиндиларга бўлган тарифлар

Кластер раҳбарларининг айтишича, ҳозирда соҳадаги вазият жуда инқирозли. Бунинг сабаби шундаки, аҳолидан чиқинди учун мажбурий тўловларни йиғиш ҳажми, айниқса вилоятларда жуда тушиб кетган. Бундан ташқари, чиқинди чиқарадиган кўплаб юридик ташкилотлар чиқинди йиғиш учун шартномалар тузишни рад қилишади. Жараённинг биринчи поғонаси оқсаши боис, бошқа поғоналар ҳам ортда қолмоқда.

Кластерлар чиқинди учун тўловни ўз вақтида йиға олишмайди, натижада улар ходимларига иш ҳақини ўз вақтида тўлашга, янги чиқинди тўплаш машиналарини сотиб олишга, ишлаётган техникани таъмирлашга имкон топа олишмайди.

Энг ёмони - ҳозирда чиқинди учун пул йиғишга масъулнинг ўзи йўқ. 2018 йилгача бу иш чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари томонидан амалга ошириларди, кейин жараён Мажбурий ижро бюросига берилди ва 2020 йилдан бери ҳамма нарса ҳавода осилиб қолди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси тўловни тўламайдиган аҳолини судга бериши керак, аммо тизим ишламайди. Аслида, айни пайтда корхоналар одамларни ёллашга ва чиқинди йиғиш хизматлари учун пул тўлаш зарурлигини доимий эслатиб туриш учун уларни хонадонларга юборишга мажбур бўлмоқдалар.

Айни пайтда чиқиндини олиб чиқиш тарифи бир кишига 3200 сўмни ташкил этади, у 2019 йилдан бери қайта кўриб чиқилмаган. Ушбу соҳадаги халқаро амалиётга кўра, тариф шундай бўлиши керакки, у етти йил ичида ишлайдиган чиқинди ташиш машинаси нархини қоплаши, янгисига пул тўплаш ва эскирган ускуналарни ўз вақтида алмаштириш имкони бериши керак. Ўзбекистон бундан жуда йироқда.

"Биз шундай зарар кўрапяпмизки, айни пайтда ҳеч ким мамлакатга саралаш ускуналарини олиб келмаяпди. 2020 йилдан бери биз фақат пул сарфлаш билан шуғулланмоқдамиз, бизнес учун рентабеллик деярли йўқ. Бизга ҳар куни яхши бўлади, деб айтишади, лекин ўзгариш сезилмайди", - деди суҳбатдошлардан бири.

Зарарли бизнес

Ҳозирда бу ҳеч кимга керак бўлмаган зарарли бизнесдир. Беш йил олдин йирик шаҳарларда тўққизта кластер ўз ишларини бошлаган эди, айни пайтда биттаси ёпилган, аксарияти эса чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлаш билан шуғулланмайди. Ишнинг дастлабки босқичида тадбиркорларга ускуналар ва ҳудудларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилди, катта ваъдалар берилганди, аммо кейин уларнинг барчаси унутилди.

Кластер раҳбарларининг фикрига кўра, беш йиллик фаолиятдан сўнг улар ҳали ҳам фойда олишмаган, пуллар ускуналарнинг ишлашини таъминлаш ва кредит бўйича фоизларни тўлашга сарфланмоқда. Бутун дунёда "яшил" лойиҳалар учун 15 йилдан 30 йилгача муддатга кредитлар ажратилса, Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш учун 5 йилдан 7 йилгача берилади, бу ҳолат тадбиркорларни қийин вазиятга солади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш - ижтимоий лойиҳадир, бу йўналиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмаса, хусусий бизнеснинг ўзи дош беролмайди.

"Аввалига бу пул ишлашнинг осон усули бўлиб туюлди, бундай фаолият билан Хитой, АҚШ ва Италияда шуғулланилади. Аммо бу бизнесга киришганимизда, жуда кўп муаммолар борлигини англадик. Биринчидан, қонунчиликни тартибга солиш, иккинчидан - тарифлар, учинчидан – ҳокимликлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд экан",- деди суҳбатдошлардан бири.

Қайта ишловчиларга фойдали чиқиндиларни ноқонуний йиғиш масаласини кўриб чиқиш, чиқиндилар учун пул тўлашни истамайдиган ва уларни турар жойларидаги оддий ахлат йиғиш пунктларига ташлаётган юридик шахслар масаласини ҳал этишга ваъда қилинган, аммо буларнинг ҳеч бири амалга ошмаган. Иккиламчи хом-ашёни ноқонуний йиғиш пунктлари туфайли баъзи қайта ишлаш заводлари чиқиндилар етишмовчилигига дуч келмоқда ва фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

Бундан ташқари, чиқиндилар йиғиш бўйича тендерларни зарур жиҳозларга эга бўлган замонавий корхоналар эмас, балки кўпинча қайта ишлаш мажбуриятларини бажармайдиган ва чиқиндиларни шунчаки полигонларга олиб борадиган кичик хусусий компаниялар ютиб чиқмоқда.

Агарда фавқулодда чоралар кўрилмаса, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаси 2-3 ой ичида ишламай қолади.

Чиқинди полигонлари

500 минг кишига мўлжалланган оддий полигонни яратиш учун 3-4 миллион доллар керак бўлади. Чиқиндилар полигонга олиб келинганида, у билан бирга суюқлик келади, у металл ва пластмасса билан аралашган бўлади, уларнинг барчаси чирийди. Шунингдек, одамлар кимёвий моддалар, шприцларни ташлайдилар ва буларнинг барчаси ер остига кетади. Бунга йўл қўймаслик мақсадида чиқиндилар учун герметик хандакларга эҳтиёж мавжуд. Ҳозирда эса Ўзбекистонда барча зарур талабларга жавоб берадиган замонавий полигонлар йўқ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар