• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, самолётда ўзи билан исириқ олиб ўтган уч нафар ўзбекистонлик Россияда етти йилга қамалиши мумкин. 

Россия божхоначилари Самарқандлик уч йўловчининг юкидан 44 кг исириқ топишган. Сариқ-яшил ўсимлик моддасини Ўзбекистон фуқаролари халқаро қўниш залининг яшил коридоридан ўтиб, сумкаларда олиб киришга уринишган.

Экспертиза натижаларига кўра, ўт таркибида айланмаси Россия Федерациясида чекланган гармин – гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича текшириш тадбирлари давом этмоқда.

Ҳар бир йўловчининг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 229-1-моддасида (гиёҳванд моддаларни ЕОИИ божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш) жавобгарлик кўзда тутилган жиноят таркибининг аломатлари мавжуд.

Ушбу модданинг санкцияси бир миллион рублгача жарима билан 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар