• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Июль ойида Самарқандда Марказий Осиёдаги энг йирик дендробоғнинг очилиши бўлиб ўтади. Ноёб иншоот янги Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, 260 гектар курорт майдонидан 120 гектар майдонни эгаллайди. Таққослаш учун: Тошкентдаги ботаника боғининг ҳудуди 65 гектарни, Сочидаги машҳур дендробоғ ҳудуди 46,4 гектарни ташкил этади.

Самарқанд дендробоғи жойнинг ландшафт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 14та зонага бўлинган.

“Биз ерни атайлаб текисламадик ва аксинча, баъзи жойларда, ер ости сувлари яқинлиги сабабли қўшимча лой қатламини ётқиздик", - деди паркнинг бош агрономи Ёрқин Ҳожиев.

Ўсимликларни экишни бошлашдан олдин Ботаника институти мутахассислари бир йил давомида турли хил дарахт навларини маҳаллий иқлимга мослаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишган. Илмий хулосалар натижасида Германия, Бельгия, Италия ва Голландиядан 20 мингдан ортиқ ўсимлик ва 250 мингта бута танлаб олинган ва экилган. Улар орасида: 5 турдаги сакура, магнолия, бамбук, тол ва бошқалар бор.

Дендробоғда 10 мингта маҳаллий ўсимликлар тақдим этилган, хусусан олма, узум, анор, тут, шафтоли ва ўрик дарахтлари энг яхши навлари мавжуд. Анжир боғининг ҳудуди 2,5 гектарни ташкил қилади.

Дендробоғни қуриш ва ободонлаштиришда Ўзбекистон, Туркия, Италия ва Германиядан 300 дан ортиқ мутахассис иштирок этган. Халқаро экспертиза дунёнинг энг яхши технологияларини қўллаш ва боғнинг ишлашини тўлиқ автоматлаштиришга имкон берган. Масалан, тупроқ намлиги ва ерни суғориш частотасини смартфон орқали кузатиб бориш мумкин бўлади. Ҳар бир ўстимликка уланган микросуғориш тизими сув ва электр енергиясини истеъмол қилишни 50% гача камайтиради.

Самарқанд марказида жойлашган янги воҳа- Silk Road Samarkand дендробоғи нафақат вилоятнинг атроф-муҳитини яхшилайди, балки шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига дам олиш ва табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар