• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1-майдан бошлаб минимал пенсия минимал истеъмол харажатлари миқдорига кўтарилди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Пенсия жамғармаси тщлиысиз иш стажи учун қарилик пенсиясининг энг кам миқдори ва боқувчисини йўқотганлиги сабабли ногирон оила аъзосига бериладиган нафақалар миыдори кўпайганлиги ҳақида маълум қилган. Улар ойига 648 минг сўмни ташкил этадиган МИХ (минимал истеъмол харажатлари) миқдорида белгиланади.

Ўзгаришлар тўлиқсиз иш стажига эга 751 минг нафар пенсионер ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганларга таъсир қилади. Бунинг учун пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 180 миллиард сўм ажратилади.

Янгиланган пенсиялар жорий йилнинг май ойидан бошлаб берила бошлайди.

Эслатиб ўтамизки, минимал истеъмол харажатлари   озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари, шунингдек хизматлар учун минимал харажатларнинг тахминий қийматидир. Улар уй хўжаликларининг соғлом ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган истеъмолнинг ҳақиқий қиймати ва таркибини ўрганишга асосланган. Имтиёзлар ва ижтимоий тўловларнинг айрим турлари МИХдан кам бўлмаслиги керак.

Ўхшаш янгиликлар