• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Омикрон штаммининг мутацияга учраган варианти Ўзбекистонга етиб келган. Вирус геномини секвенлаш таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, 67% беморларда оддий омикрон, 33%да эса штаммнинг янги мутацияга учраган варианти – “стелс-омикрон" BA.2 борлиги аниқланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари, бош санитария врачи Баҳодир Юсупалиевнинг сўзларига кўра, ҳозирда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият назорат остида турибди, аммо амалиёт шуни кўрсатадики, сўнгги икки йил ичида июль-август ойларида Ўзбекистонда COVID-19га чалинган беморлар сони кўпаймоқда. 

"Шунинг учун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун аҳолини эмлаш ва қайта эмлашни тезлаштириш муҳимдир", - деди у ЎзАга берган интервьюсида. 

“Стелс-омикрон” генетик структурасининг ўзига хос хусусиятлари туфайли шундай номланган: ПЗР таҳлил пайтида уни бошқа штаммлар, масалан, “дельта”дан ажратиш қийин. Айни пайтда бу пандемия тарихидаги коронавируснинг энг юқумли вариантидир.

Апрел ойида “стелс-омикрон” Европанинг бир қатор мамлакатларида (Дания, Голландия, Бельгия, Германия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда), Нью-Йоркда ва Россияда ҳукмронлик қилди. Аммо касалланишнинг авж олиши унча ҳам катта бўлмаган, яъни омикроннинг биринчи вариантига қараганда пастроқ эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар