• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.8°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров иш берувчиларга мажбурий эмланишни жорий қилишни маслаҳат берди. Шунингдек, унинг фикрича, эмланмаганлар учун чекловлар ўрнатиш керак. Бу ҳақда Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда.

Қодировнинг сўзларига кўра, Меҳнат Кодексининг 212-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимларнинг касаба уюшмаси билан келишган ҳолда меҳнат жамоасининг манфаатларидан келиб чиқиб ходимга мажбурият юклаши мумкин.

Шунингдек, унинг айтишича, ҳар биримизни бизга хизмат кўрсатаётган банк ходими, сотувчи, ҳайдовчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, тиббиёт ва таълим соҳаси ходимларини касаллик тарқатувчи эмаслигини кафолатланишини талаб қилишга ҳаққимиз бор.

Депутатнинг сўзларига қараганда, хавфсизликни таъминлаш асосий вазифаси бўлган, бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак.

“Ҳар биримиз эркин, лекин жамият олдида мажбуриятлари бўлган фуқаро эканимизни унутмаслигимиз керак. Ҳозирча вирусни иҳоталашнинг якка-ю ёлғиз йўли эмланиш экан, аввало ўзимиз ва яқинларимизнинг, қолаверса, атрофимиздагилар хавфсизлиги учун эмланишимиз шарт”, -деди у.

 

Ўхшаш янгиликлар