• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.2°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Маданият вазирлиги Россиянинг етакчи тикточилари иштирок этиши режалаштирилган Тошкентдаги TikTok Fest тадбирига нисбатан расмий муносабатини эълон қилган. Вазирликнинг қайд этишича, мазкур тадбир ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатади. Шу аснода тадбир учун чипталар сотиладиган саҳифа ёпилган. Ижтимоий тармоқларда фестиваль бекор қилинганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Эслатиб ўтамизки, тадбир 25 декабрь куни “Хумо” аренасида бўлиб ўтиши керак эди. Концертда тиктокчилардан Даня Милохин, Артур Бабич, Егор Шип, Анет Сай, Ваня Дмитриенко ва Аня Покровларнинг иштирок этиши режалаштирилган эди.

Маданият вазирлигининг билдиришича, фестиваль ташкилотчилари айрим хусусий тадбиркорлардир. Қолаверса, бундай тадбирлар ўтказишга рухсат Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан берилади ва айнан улар тадбир даражаси, мазмуни ва ғоясини таҳлил этиб, уни ўтказиш имконияти ҳақида якуний хулоса бериши лозим. Шу боис Маданият вазирлиги фойдаланувчилардан мазкур фестивалга оид барча саволлар бўйича мазкур тузилмаларга мурожаат қилишларини сўради.

Шу билан бирга, вазирликнинг фикрича, TikTok Fest ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади. Шунингдек, вазирлик расмийларининг   таъқидлашича, бу тадбирни ўтказиш маънавий тарбия, Ўзбекистон ахлоқий меъёрлари ва маданиятига мос келмайди.

"Умид қиламизки, бундай оммавий тадбирларни ташкил этувчи масъул шахслар шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда масалага жиддий ёндашадилар", - дея хулоса қилди вазирлик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар