• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ блогер Миразиз Бозоровнинг Тошкентда ўғирланганини инкор қилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича, у ИИББга профилактик суҳбат учун чақирилган холос. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, илгари ижтимоий тармоқларда пайд бўлган хабарга кўра, блогер уйининг ёнида рақамсиз “Матиз”га мажбуран ўтқизилиб, ўғирланган эмиш. 

“У машинадан чиқди ва ёрдам сўраб югурди. Бироқ, машинада бўлган бир неча эркаклар уни тутиб олишди ва қайта машинага ўтқизишди. Воқеага камида 10 киши, жумладан болалар ҳам гувоҳ эди. Фақат бир нафар эркак ўғирланишга тўсқинлик қилмоқчи бўлди. Воқеа жойида блогернинг кўзойнаги ва пойабзали қолди”, - дея маълум қилган Sarpa нашри. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган.

"Бозоров пробацияни назорат қилиш режимини бузганлиги сабабли профилактика суҳбати ўтказиш учун ички ишлар бошқармасига чақирилган Бу стандарт ҳуқуқий процедура. Ҳозирда у белгиланган жазони ўташда давом этмоқда", - дея қўшимча қилди у.

Таъкидлаш жоизки, Бозаоров 2022 йилдан бери интернетдан фойдаланиш ҳуқуқисиз уч йиллик озодликни чеклаш жазосини ўтамоқда. Суд уни мактаб ўқитувчилари ҳақидаги видеодан кейин "Интернет орқали тарқатилган ғаразли туҳмат" да айбдор деб топган.

Бунгача у пандемия даврида инқирозга қарши жамғармадаги ўғирликлар ҳақида ёзган, Жиноят кодексининг 120-моддасини   бекор қилиш тарафдори бўлган, сатирик видеолар суратга олган, баъзи блогерларнинг фаолиятини танқид қилган. 2021 йил баҳорида у уйининг ҳовлисида калтакланди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар