• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет томонидан тезкор хабар тарқатилган. Ўзбекистонликларни кучли ёмғир, дўл ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“14-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам   ҳаво   кириб келади, бунинг ортидан Волга бўйидан совуқ ҳаво оқими кутилмоқда. Шу даврда республика ҳудудининг айрим жойларида ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

14-16 май кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 17 май куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида, республиканинг айрим тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда дўл ёғиши кутилмоқда.

Баланд тоғли жойлар (2000 метрдан ортиқ)да ёмғир қорга айланиши мумкин.

14-15 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларида, 16-17 май кунлари эса республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, шамол тезлиги 23-25 м/с бўлиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилади.

14-16 май кунлари республика шимолида, 17 майда эса республиканинг қолган жойларида кундузи ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар