• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 40 ёшли эркак умуртқа поғонасини синдирган йигитнинг иши бўйича суд мажлиси бугун яна қолдирилган. Бу ҳақида жараёнда иштирок этган мухбиримиз маълум қилмоқда.

Суд жараёни ярим соат кечикиб бошланган ва тахминан 20 дақиқа давом этган. Бу сафар судда прокурор ёрдамчиси иштирок этган. Бироқ, жараённинг барча иштирокчилари борлигига қарамай, иш олдин кетмаган.

Алоқа яна ноутбук билан, видеоқўнғироқ орқали Телеграмдан амалга оширилган. Судьянинг овози яхши эшитилган, аммо прокурор томонларнинг айбловларини эълон қилиш учун бевосита ноутбукнинг ёнига борган эди, акс ҳолда уни эшитишнинг имкони бўлмаган.

Раҳматовнинг сўзлари эшитилмаган. Саттаров адвокатларининг сўзлари ҳам эшитилмаган, чунки улар ноутбукдан тахминан икки метр узоқликда бўлишган.

Шунинг учун Дмитрийнинг адвокати Виктория Шмарковская уйда бўлган унинг мижоси Саттаров учун аудиовизуал алоқанинг техник имкониятларини тақдим этиш тўғрисида илтимоснома берган. У конференция учун телевизор, жараён иштирокчилари учун микрофон ва қулоқчинлар тақдим этишни сўраган.

Натижада судья йиғилиш тўхтатилганини эълон қилган ва кейинги суд мажлиси 29 апрель куни соат 14:30 да бўлиб ўтишини айтган. Мажлиснинг Саттаровлар уйида ўтказиш эҳтимоли бор.

Шу билан бирга, Саттаровнинг уйида жараённи ўтказиш учун хона жуда кичик ва Дмитрийни бошқа жойга кўчириш мумкин эмас, шунингдек Раҳматовни кўришдан стресс келиб чиқиши мумкин. Хуллас, Саттаровлар оиласида суд мажлисини ўтказиш учун шароит йўқ.

Эслатиб ўтамизки, мажлис 22 апрель, душанба куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо прокурор йўқлиги сабабли қолдирилди.

Ўхшаш янгиликлар