• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни 45 даражагача жазирама об-ҳаво кутмоқда. Фақат жума ҳаво-ҳарорати сал тушади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига Эрондан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши бошланди, кундузи термометр устуни 38-41° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44° гача кўтарилди”,-деб қайд этишмоқда синоптиклар.

Ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5-7° га юқори бўлган ҳаво ҳарорати билан аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, кечалари 23-26°, кундуз кунлари 39-42°, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45° бўлади.

Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 37-40° атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда 43-45° атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.

Республикнаинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Бугун айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Ўхшаш янгиликлар