• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча Бишкекдаги "Ынтымак" боғида "Ы" ҳарфига бағишланган арт-объект очилган. Мазкур ҳарф қирғиз тилининг асосий хусусиятларидан биридир. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Арт-объект "Россия газетаси" ва Бишкек мэрияси кўмагида очилган.

24kg нашри билдиришича, қирғиз-рус луғатида Ы ҳарфига 600 дан ортиқ сўз бор экан. Хусусан, қирғиз тилида ушбу товуш ва тегишли ҳарфлар мавжудлиги туфайли “қирғиз”, “қирғиз халқи”, “Қирғизистон” брендлари дунёда маълумдир.

 

Дарвоқе, тадбир Қирғизистон пойтахтининг туғилган кунига тўғри келган. Тошкентнинг эса, эҳтимол, дунёдаги ягона "шаҳар куни" йўқ. 2019 йилда ҳокимлик пойтахт шарафига байрам ўтказишга ваъда берган эди, аммо бу ваъдалигича қолиб кетди. 2020 йилда шаҳарликлар 17 августни Тошкент шаҳри куни деб эълон қилишни таклиф қилишганди, зеро, 1930 йилнинг шу куни Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга кўчирилган экан.


Ўхшаш янгиликлар