• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.8°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда қуёш батареялари ва сув иситгичларига талаб ортиб бормоқда. Кейинги пайтларда чироқлар тез-тез ўчаётган бир шароитда улар одатдагидек ҳаёт кечириш имконини беради. Уларнинг нархи қанча эканлиги ва қандай танлаш мумкинлиги ҳақида қуйида маълумот келтирилмоқда.

"Сўнгги йилларда мамлакатда ишлаб чиқарувчиларнинг қайта тикланадиган энергия манбалари асосида биноларни электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлашга бўлган қизиқиши ошди. Бугунги кунда бундай қурилмалар Ўзбекистонда ўз маълумотларини интернетга фаол жойлаштираётган 15 дан ортиқ корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда", - дея қайд этмоқда Энергетика вазирлиги.

Қуёш батареяларини сотиб олаётганда, фуқаролар хонадон ёки уйнинг ҳажмини (хоналар сони, ошхона, балкон, йўлак мавжудлигини ) ҳисобга олган ҳолда уларнинг қуввати бўйича танлаши мумкин. Ўз навбатида, қурилманинг танланган қуввати унинг нархига таъсир қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, энг арзон қуёш панеллари 150 Вт қувватга эга бўлиб, улардан 5-6 хонани ёритиш ва битта телевизор ишлаши учун фойдаланиш мумкин. Агар иккита телевизор, битта музлатгич ва кўпроқ хоналарни электр энергияси билан таъминлаш зарур бўлса, камида 2 кВт қувватга эга қуёш панеллари керак бўлади. Оила кондиционердан фойдаланилса, 3 кВт қувватга эга панель олиш зарур.

Қуёш панеллари каби инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт қилинган эҳтиёт қисмларидан фойдаланадилар, яъни улар хорижий етказиб берувчиларнинг нархларига боғлиқ. Бугунги кунда 2 кВт кучга эга блокнинг нархи 18-30 млн. сўмга баҳоланмоқда, ўрнатиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда 3 кВтли блокнинг ўрнатилиши 20-45 млн. сўмни ташкил этади. Нархнинг фарқи ички маҳсулотларнинг маркасига боғлиқ.

Шу билан бирга жисмоний шахсларга фотоэлектрик станциялар, қуёшли сув иситгичларини сотиб олиш харажатларининг бир қисми Давлат бюджети томонидан қопланади. Эслатиб ўтамизки, бундай компенсацияларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳукуматнинг 2021-йил 14-апрелда қабул қилинган 217-сонли қарори билан тасдиқланган.

"Қуёш панелларидан фойдаланиб, нафақат барқарор, балким текин электр энергиясига эга бўласиз, чунки уни ўзингиз ишлаб чиқарасиз", - дея таъкидлади Энергетика вазирлиги.

Қуёшли сув иситгичлар бир оз арзонроқ. Масалан, 2-3 кишилик уй учун кунига ўртача 100 литр сувни иситадиган қурилма ўрнатиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда 3 миллион сўмга яқин туради. Шунга кўра, катта ҳажмдаги сувни иситиш учун мўлжалланган юқори қувватли қуёшли сув иситгичларининг нархи қимматроқ бўлади.

Замонавий қуёшли коллекторлар сувни қуёш ботгандан кейин ҳам иссиқ ҳолда сақлаш имконини беради, чунки аввалги авлод қурилмаларидан фарқли ўлароқ, уларнинг ташқи қисми термос каби ишлайдиган мослама билан ҳимояланган. Натижада 70-80 градусгача қиздирилган сув қуёш ботгандан кейин 7-8 градусдан ортиқ йўқотмайди.

Шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган қурилмалардан фойдаланиш учун Ўзбекистонда бир қатор имтиёзлар кўзда тутилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар