• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳавоси маълумот беришган. Ўзбекистонликларни ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг аста-секин пасайиши кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“27-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 20-25даражагача илиқ бўлади. 28 ноябрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин” –дейишмоқда синоптиклар.

29 ноябрда шимол-ғарбий ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келиши ва республика ҳудудининг катта қисмида тарқалиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

30 ноябрда ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғади, бошқа ҳудудлар учун ёғингарчилик кутилмайди. 1 декабрда бутун ҳудуд бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилади.

29 ноябрдан ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш хафтасининг иккинчи ярмида кечаси 2- даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, Республика шимол ҳудудида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Тошкент

Бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундизи 21-24 даража бўлади. 29 ноябрда вақти- вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 15-17 даража илиқ бўлади. 30 ноябр ва 1 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Ўхшаш янгиликлар