• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижон вилояти Булоқбоши туманида ишбилармон эркак қўлбола кўприк қуриб, ундан ўтаётган кишилардан   пул олган. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда. 

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ойидаги табиий офат туфайли Аравонсой кўприги авария холатига келган ва кўприкдан ўтиш тўхтатилган. Шу пайтда 35 ёшли ва мукаддам судланган фуқаро   “саҳнага чиққан”.

У 2 та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган.

Ушбу ноқонуний хатти-харакати судда кўриб чиқилган ва МЖтКнинг 183- ва 200 моддалари билан эркак айбдор деб топилиб, унга 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳокимлик иккала ўз хаётларини хатарга қўйиб, сойдан ясама кўприклар орқали ўтмаслик хақида туман аҳолисини огоҳлантирирган. Ваъдага кўра, Аравонсой кўпригидаги таъмирлаш ишлари яқин орада якунланиши лозим.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Ўхшаш янгиликлар