• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Alerte Héritage маданий мерос обсерваторияси Бухоронинг туристик маркази лойиҳасини танқид остига олиб, уни “қўхналикка тақлид” қилинган ориенталистик ясама деб атаган. Ташкилот   қурилиш учун биноларнинг бузилишини тўхтатиб, ҳукуматдан кейинги режаларни ошкор қилишга чақирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзининг навбатдаги баёнотида Alerte Héritage “Боқий Бухоро” туристик маркази қурилиши учун ЮНЕСКО муҳофаза ҳудудининг буфер қисмида турган   биноларнинг оммавий бузилишини тўхтатишга чақирмоқда.

Илгари маълум қилинганидек, бўлғуси марказ учун жойларни тозалаш аллақачон бошланган – нисбатан янги спорт мажмуаси, шаҳар ҳокимлиги ва Бухорро ихтисослаштирилган санъат мактаби биноларини бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Бу мавжуд тузилмаларни йўқ қилиш ноқонуний ва республика ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга зид эканлигини англатади», — дейилмоқда баёнотда.

 «Оммавий эълон қилинган ягона лойиҳа ҳар томонлама, шунингдек, биринчи навбатда дизайн жиҳатидан ҳалокатли»,- деб таъкидлайди баёнот муаллифлари.

“Энг яхши сақлаб қолинган ўрта аср шаҳри ёнида “кўҳналикка тақлид” қилинган ориенталистик ясама қад ростлаши белгиланган. Бундай сунъийлик Лас-Вегас ёки Макаода қурилса, балким ярашар. Аммо ясама “Шарқ” Бухоронинг тарихий юраги билан визуал қўшничилик қилиб турса, шаҳарликларни ўзидан узоқлаштирадиган ва сайёҳларни кўрқитадиган объект бўлишга ҳукм қилинган”, - дея таъкидлашмоқда муаллифлар.

Кўплаб шаҳарликларнинг ижтимоий тармоқлардаги шарҳлари ҳам бу ёндошувнинг қабул қилинмаётганлигидан далолат бериб турибди. Баёнот муаллифларининг фикрича, ошкор қилинган архитектура лойиҳасида номувофиқликларни мувофиқлаштиришга   уринилган.

Бундан ташқари, ташкилот режалаштирилган сайёҳлик маркази ҳудудида жойлашган, аммо архитектура лойиҳасида мавжуд бўлмаган Бухоро вилояти ҳокимлигининг биноси ҳақида яна бир бор хавотир билдирган.

"Биз бунга   республика раҳбарияти, шунингдек, фуқаролар ва жамоаларнинг меросини сақлашга қизиққан барча кишиларнинг эътиборини қайта қаратмоқдамиз. Тошкентдаги ажойиб модернистик иншоотларни сақлаб қолиш ва Бухородаги қимматбаҳо ёдгорликларни йўқ қилишнинг маъноси йўқ. Давлатнинг меросга нисбатан сиёсати изчил бўлиши керак!"- дея таъкидланмоқда баёнотда.

Alerte Héritage Бутунжаҳон мероси объектлари учун масъул ЮНЕСКО ва мамлакат маданий меросини асраб-авайлаш учун масъул бўлган Ўзбекистон ҳукуматига, шунингдек, барча манфаатдор муассасалар ва шахсларга мурожаат қилган: «Бузишни тўхтатиш керак ва кейинги режалар имкон қадар тезроқ муҳокама қилиниши ва жамоатчиликка тақдим этилиши керак».

Эслатиб ўтамизки, жамоат фаоли Ислом Капарзо Бухоро санъат мактабининг бузилиши ҳақида гапириб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар