• 10525.50
  • 12763.22
  • 141.09
weather Тошкент: +3.6°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги барча давлат идораларида иш юритиш лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади. 

Бу лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтишни таъминлаш учун ҳукумат қарори билан тасдиқлаган "йўл харитаси"да назарда тутилган.

"2023 йилнинг 1 январидан бошлаб барча ташкилотларда идора ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва нашр этиш амалиёти жорий қилинади", - дейилмоқда вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, марказий ва маҳаллий босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, нашриётлар, босмахоналар фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Шунингдек, ҳужжатда қуйиданилар белгиланган:

  • лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтишни таъминлашга қаратилган норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

  • отин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида "Ўзбек тилининг имло қоидалари" ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

  • давлат тили қоидаларига мувофиқлиги текширилгандан ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрлашдан сўнг тақдим этилган лойиҳаларни муҳокама қилиш учун   ҳуқуқий-меърий ҳужжатлар Порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш;

  • расмий веб-сайтларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказиш. 

Бундан ташқари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида қуйидаги ҳужжатларнинг юритилиши таъминланади:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, ID – карталар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатлар фуқаролари учун яшаш гувоҳномалари

  • турли бланклар;

  • жойлар, кўчалар, атамалар, ташкилотлар номлари, кўча ёзувлари, оммавий ахборот воситалари, реклама ва эълонлар.

Ўхшаш янгиликлар