• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида ишлашга қизиқмаяпти.

RMC Sport хабарига кўра, "Реал"нинг собиқ бош мураббийи "қизил иблислар"нинг таклифи келса, уни қабул қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан "Реал"ни 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда бошқарган. Франциялик мураббий "Лос Бланкос" билан биргаликда икки карра Испания чемпиони, икки карра Испания Суперкубоги ва уч карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Мадридликлардан кейин франциялик мутахассис ҳеч кимга устозлик қилмади, бироқ унга "Марсель", "Ювентус", "Бавария" ва Жазоир терма жамоаси қизиқиш билдирган.

Ўхшаш янгиликлар