• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C
Detail image

Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги ёзишича, 2021 йилнинг 6 ойида Тожикистонда 299 та табиий офат рўйхатга олинган, уларнинг 38 таси халқ хўжалигига зиён келтирган.
Шунингдек, табиий офат натижасида олти ой ичида 22 киши ҳалок бўлган, уларнинг 8 нафари тошқин, 7 нафари кўчки кўчиши, 5 нафари тупроқ ўпирилиши ва икки нафари тош қулаши оқибатида нобуд бўлган.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси бўйича Қўмита раиси полковник Имомали Иброҳимзода 23 июлда матбуот анжумани ўюштириб, ушбу рақамларни келтирди.

Унинг берган маълумотига кўра, табиий офат натижасида 337 та уй зиён кўрган, 140 та уй бутунлай, 197 таси қисман вайрон бўлган, 8 та таълим муассаса биноси, 3492,114 гектар экин майдони, 42 та кўприк ва 212,87 километр йўл табиий офатдан жиддий зиён кўрган.

Уйи вайрон бўлган хўжаликларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилган, жумладан, уларга қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва тозалик воситалари тақдим этилган.

Дарёлар, кўллар ва каналларда чўмилишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ўтган олти ойда 69 киши чўкиб кетган (2020 йилда — 34 киши). Имомали Иброхимзоданинг таъкидлашича, шунингдек, қутқарувчилар 383 та қутқарув амалётларини бажарган ва 183 кишининг ҳаётини сақлаб қолган.

Ўхшаш янгиликлар