• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.9°C
Detail image

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, Украинага бостириб кириш арафасида Владимир Путин у билан телефон орқали мулоқот қилган ва ракета ҳужуми билан таҳдид қилган.

Жонсоннинг сўзларига кўра, 2022 йил февраль ойида бўлиб ўтган суҳбат жуда узоқ ва ғайриоддий кечган.

«Бир пайт у менга қандайдир таҳдид қилди ва деди: "Борис, мен сизни хафа қилишни хоҳламайман, лекин ракета ёки шунга ўхшаш нимадир билан бунинг учун бир дақиқа керак бўлади, холос"», — дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтиради Жонсон.

Қайд этилишича, бу таҳдид Украинадаги уруш ҳалокатли бўлиши, Ғарб санкциялари ва Россия чегаралари яқинида НАТО кучларининг кўпайишига олиб келиши ҳақидаги огоҳлантиришдан кейин қилинган.

Ўхшаш янгиликлар