• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Дунёнинг 1-ракеткаси, “Катта дубулға” турнирининг 24 карра чемпиони, сербиялик Новак Жокович Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилган жорий йилнинг финал турнирида 4,4 миллион доллар ишлаб топди.

ATP Tour маълумотларига кўра, сербиялик теннисчи бу йил жами 16 миллион доллар ишлаб олган. Н.Жокович спорт карьерасидаги даромадини 180,6 миллион долларга етказди. Бу рекорд кўрсаткичдир.

Туриндаги ATP финалида Жокович финалда италиялик Янник Синнерни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, у ушбу мусобақада етти марта ғалаба қозонган биринчи теннисчига айланди. Я.Синнер Туринда 2,6 миллион доллар ишлаб топган. Унинг спортдаги даромади 14,9 миллион долларни ташкил қилади.

Новак Жокович келгуси йилда спорт фаолиятини давом эттиришини, у “Катта дубулға” каби йирик мусобақаларда, шунингдек, Олимпия ўйинларида иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар