• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +5.8°C
Detail image

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги “Қидирув” тезкор профилактик тадбири давомида яна бир қидирувдаги шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинича, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Бухоро вилоят прокуратураси томонидан 2021 йил 17 август кунидан қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар “Истиқлол” маҳалласида рўйхатда турувчи, 1964 йилда туғилган Н.Б. исмли шахс Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида эканлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланди.

Айбдор “Бухоро ҳалқаро аэропорти”да қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар